"Ўзкимёсаноат" АЖ

Axens компанияси ПЭТ чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини таклиф қилмоқда

// 25.10.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/axens-kompaniyasi-pet-chiqindilarini-qayta-ishlash-tehnologi

Axens компанияси ПЭТ чиқиндиларини  қайта ишлаш технологиясини таклиф қилмоқда

ПЭТ – полиэтилентерефталат – дунёда энг кенг тарқалган пластмасса тури. Ундан озиқ-овқат, фармацевтика, машинасозлик, электротехника саноатида кенг фойдаланилади. Ушбу пластмасс туридан косметика, тозалаш воситалари, тиббий маҳсулотлар учун идиш ва қадоқлар ишлаб чиқарилади. 

Нефть ва биомассаларни экологик тоза ёқилғига айлантириш билан шуғулланувчи  Axens гуруҳи барча турдаги полиэтилентерефталат чиқиндиларини озиқ-овқат саноати учун қайта ишлаб чиқариш технологиясини жорий этмоқчи. 

Технология BHET (бис-гидроксиетилтерефталат) мономерини чуқур тозалашдан сўнг гликолиз орқали ПEТнинг доимий деполимеризациясини ўз ичига олади. Унинг асосий афзаллиги шундаки, у мавжуд ёки янги заводларда осонгина қайта полимерлаш мумкин бўлган соф БҲEТ мономерини қайта тиклаш учун барча қўшимчалар ва ранг берувчи моддаларни ажрата олади. 

Соф BHET мономеридан ишлаб чиқарилган қайта ишланган ПЭТ аллақачон озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш ва косметика соҳаларидаги бир қанча йирик компанияларида маъқулланган бўлиб, унинг бозорда кенг жорий этиш мумкинлигини англатади.   

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати