"Ўзкимёсаноат" АЖ

АҚШ олимлари мустаҳкам ва кўп марталик “биопластик” ишлаб чиқариш технологиясини яратишди

// 09.09.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/aqsh-olimlari-mustahkam-va-kup-martalik-bioplastik-ishlab-ch

АҚШнинг Пердю давлат тадқиқот университети олимлари кўп марталик “биопластик” ишлаб чиқариш механизмларини яратиш устида иш олиб бормоқда. 

Олимлар жамоаси турли биоматериалларни «биопарчаланадиган» пластикка айлантириш учун кимёвий реакцияларни тезлаштирадиган янги ферментларни яратиш бўйича лойиҳага $7 миллионлик миллий грантга сазовор бўлди.

Янги полимерлар — полигидроксиалканоатлар (ПГА) — маҳаллий хомашёлардан, масалан, жўхори, шакар ёки қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади.

“ПГА қарийб юз йил аввал кашф этилган, аммо улар мўрт ва юқори ҳароратда чидамли бўлмагани учун кенг қўлланилмаган. Платформамиз туфайли полимернинг кимёвий тузилмасини керакли механик мустаҳкамлик ва ҳароратга чидамлилик даражасига мослаб яратиш мумкин бўлади. Бу полимерлар кейинчалик майда қисмларга ажратилиб, қайтадан ишлатилиши мумкин”, – деди лойиҳа раҳбари Картика Санкаранараянан.

Санкаранараянаннинг таъкидлашича, лойиҳа муаллифлари барча иш қуроллари ва жараёнларни очиқ манбада тақдим этадилар, чунки улар озгина ўзгартишлар билан дори воситалари, агрохимикатлар, пестицидлар ва гербицидлар, шунингдек, резина каби бошқа турдаги материалларга ҳам қўллаш мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати