“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар қошидаги лабораторияларнинг техник ва услубий таъминотини ўрганиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини, сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида “Аммофос-Максам” АЖ лабораторияларининг техник ва услубий жиҳозлар билан таъминланганлиги бўйича махсус ўрганиш ташкил этилди.
Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари тармоқ корхоналарининг лабораторияларини танқидий ўрганиш, сифатни бошқариш тизимини такомиллаштириш, корхоналар лабораторияларини техник қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат.
Ўрганиш натижасида Ишчи гуруҳ томонидан “Аммофос-Максам” АЖ лабораторияларининг техник ва услубий жиҳозлар билан таъминланишини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.
Ушбу ўрганиш “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув кенгаши томонидан тасдиқлаган жадвалга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, ўрганишлар натижасида лабораториялар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ҳамда корхоналар фаолияти янада яхшиланади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати