"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Аммофос-Махам» АЖда сайёр семинар бўлиб ўтди

// 02.12.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ammofos-maxam-ajda-sayyor-seminar-bolib-otdi

Жорий йилнинг 1 декабрь куни “Аммофос-Махам” АЖда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш, матбуот хизматлари ва касаба уюшмаси фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича сайёр семинар-тренинг ўтказилди. Шунингдек, семинарда корхона-ташкилот раҳбарларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолияти ва амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Семинарда “Оъзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар бошланғич кенгаши раислари, касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда матбуот котиблари иштирок этди.

Сайёр семинар-тренингда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти масъул ходими Рустамжон Турсунов иштирок этиб, бугунги Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек залворли даврда давлат тилига бўлган эътибор, унинг нуфузини ошириш йўлида илгари сурилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида  таъкидлади. Шунингдек, ўзбек тилининг тарихий тараққиёти, сайқал топиб боргани, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс давларидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Бундан ташқари, семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими  Зиёда Акбарқулова ҳам иштирок этиб, катта шодиёна билан нишонланиши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 30 йиллиги муносабати билан бош қомусимизга бағишланган нутқ сўзлади.

“Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдураҳманова семинар сўнггида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида соҳада олиб борилган амалий ишлар, ютуқлар, камчиликлар, таҳлилларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан яқин ҳамкорлик олиб боргани, амалий кўмак бергани учун семинар иштирокчиларига самимий миннатдорчилигини билдирди.