"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Аммофос-Максам” АЖда Касаба уюшмалари куни кенг нишонланди

// 11.11.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ammofos-maksam-azhda-kasaba-uyushmalari-kuni-keng-nishonland

11-ноябр — Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни. Ушбу сана муносабати билан “Аммофос-Максам” АЖда жойлашган “Кимёгар” спорт-маданият мажмуасида байрам тадбири кенг нишонланди.

Тадбир давомида касаба уюшмаси тизимида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар тақдирланди. Уларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.

“Аммофос-Максам” АЖ Матбуот хизмати