«Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг Калий ўғитлар ишлаб чиқариш 1-цехида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни тўғри ташкиллаштириш бўйича амалий машғулот бўлиб ўтди.
Машғулот давомида соҳа вакилларига ёнғин ўчириш техник асбоб-анжомлари тўғрисида тушунчалар берилиб, ёнғин содир бўлганда ходимларнинг хатти-ҳаракати ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.
«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати