"Ўзкимёсаноат" АЖ

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи давом этмоқда

// 10.02.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/aholi-va-qishloq-huzhaligini-ruyhatga-olish-tadbirining-ikki

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги ПФ–173-сон Фармони ижроси доирасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи давом этмоқда. 

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманига бириктирилган “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари иштирокида аҳолини рўйхатга олиш жараёни бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидаги еттилик фаолияти ўрганилди.Ўрганиш жараёнида маҳалла еттиликларига тегишли тушунтиришлар ва амалий кўрсатмалар берилди.

Жумладан, “Завқий” ва “Хожамаҳмуд” маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюрилди ва аҳолини хатловдан ўтказиш жараёнида юзага келаётган масалалар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилди.