"Ўзкимёсаноат" АЖ

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири бошланишига 6 кун қолди.

// 09.01.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/aholi-va-qishloq-huzhaligini-ruyhatga-olish-tadbiri-boshlani

Ушбу муҳим жараён олдидан ”Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Учтепа тумани ҳокимлигида туман Статистика бўлими билан ҳамкорликда ”Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, мақсади, аҳамияти ҳамда хорижий тажриба” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда маҳалла еттилиги аъзолари ва тегишли масъуллар иштирок этиб, туман Статистика бўлими ва Республика штаби гуруҳи азоларидан рўйхатга олиш жараёнларига оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг аҳамияти, замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, электрон сўровномаларни тўғри тўлдириш ҳамда аҳолига маълумотларни тушунарли ва аниқ етказиш масалалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.