Матбуот учун маълумот
Кимё саноати корхоналарини 2021 йилгача ривожлантириш дастурига биноан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви томонидан амалдаги қувватлар самарадорлигини ошириш ва барқарор ишлашини таъминлаш, энергия сарфини қисқартириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган ишларни амалга ошириш қаторида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларни амалга оширилиши жадаллаштирилди.
Олиб борилган чуқур таҳлиллар асосида тармоқ корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича ишлаб чиқариган таклифлар ҳукумат томонидан қуллаб қувватланиб, бир қатор қарорлар чиқарилди.
2017 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш якуни билан “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва молиявий-иқтисодий соғломлаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Минерал ўғитлар реализациясида бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги баённомалар қабул қилиниб, тармоқ корхоналар молиявий мустаҳкамлигини ошириш юзасидан чоралар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги №ПҚ-3587-сон қарорида пахта ва донни харид қилиш бўйича давлат томонидан кафолатган нархлар белгиланган бўлиб, фермер хўжаликлар моддий-техника ресурсларни, шу жумладан минерал ўғитларни сотиб олиш учун етарли маблағлар билан таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш” қарори билан 2018 йил 1 мартдан бошлаб минерал ўғитлар фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган (тармоқ ичидаги сотувлар бундан мустасно). Бунда биржага чиқаришда 10% рентабелликни назарда тутган бошланғич нархлар ишлаб чиқарувчи томонидан шакллантириладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги “Иқтисодиёнинг базавий тармоқларида тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда дебитор ва дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ҳудудий жамиятларнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари олдидаги 2 трлн. сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ сўндирилди. Бу эса ўз навбатида кимё корхоналарининг “Узтрансгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖ, “Навоий тоғ-металлургия комбинати” давлат корхонаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар олдидаги қарзларни бартараф этиш имконини яратиб берди.
2018 йил 10 январдан бошлаб “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари маҳсулотлари монополист корхоналар реестридан чиқарилди ва уларнинг нархларини белгилаш тартиби бекор қилиниб, корхоналар ишлаб чиқариш учун сарфлаган реал харажатларни эътиборга олган ҳолда мустақил равишда нархларни шакллантириш ҳуқуқига эга бўлди.
Инвестиция фаолиятининг устувор йўналишлари этиб амалдаги ишлаб чиқариш қувватларни реконструкция қилиш ҳамда янги объекларни барпо этиш белгиланди.
Натижада 2017 йил якунлари билан тармоқда қуйидаги натижаларга эришилди:
2016 йилда тармоқда рентабеллик даражаси-0,9%ни ташкил қилган бўлса,2017 +2,3%ни ташкил қилиб, 2018 йилнинг биринчи чорагидаэса +11,2%га етди.
2017 йилда тармоқ ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 2016 йилга нисбатан17,8%га ошиб, 2018 йилнинг биринчи чораги якуни билан 28,7%га ўсди ва 1386,6 минг сўмни ташкил қилди.
2018 йил январь-апрель ойлари якуни билан 1,2 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 105,1%ни ташкил қилди.
Асосий мақсадли прогноз параметрларнинг бажарилиши таъминланди. Шу жумладан:
Соф ҳолда 375,5 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди (2017 йилга нисбатан ўсиш суръати 117,7%), шу жумладан 283,7 минг тонна азотли, 37,3 минг тонна фосфорли ва 54,6 минг тонна калийли ўғитлар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ
матбуот хизмати