"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Навоийазот” АЖ мутахассислари корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Хитойда бўлишди

// 07.02.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/21332793-a4b0-4922-a800-bc23eb342d78

Маълумки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, кимё саноати ривожида ҳам бундай манфаатли муносабатларнинг ўрни беқиёс. Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўтказилган ҳудудлараро форумда иштирок этган “Навоиязот”АЖ мутахассислари икки мамлакат вакилларининг келажакдаги истиқболли лойиҳа ҳамда ташаббусларига гувоҳ бўлишди. 

Инвестицион форум доирасида соҳа вакиллари Хитойдаги корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Шанхай шаҳрида ҳам бўлишди.Тажрибали инвесторлар билан ўтказилган музокараларда кимё саноатидаги ҳамкорлик самарадорлиги ва галдаги режалар ҳақида сўз борди. 

Маълумот ўрнида айтиш лозим, “Навоийазот”АЖ да барпо этилган ПВХ, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси айнан Хитой билан халқаро ҳамкорликнинг маҳсули ҳисобланади.

2026-йилга қадар ушбу мажмуанинг 2-навбатини барпо этиш режалаштирилган. Бу эса ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади. “Навоийазот”АЖ мутасаддиларининг Хитойга бўлган хизмат сафари таассуротлари янги ташаббус ва лойиҳалар учун пойдевор бўлса ажабмас.

"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ