2019 йилнинг январь-апрель ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2224, 7 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 118,4%ни ташкил қилди.
Соф ҳолда 454,04 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 339,33 минг тонна азотли, 52,28 минг тонна фосфорли ва 62,43 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Ҳисобот даврида биржа савдоларига физик ҳолда 1923,1 минг тонна минерал ўғит чиқарилди ва шундан 988,3 минг тоннаси сотилди.