2016 йилнинг 9 ойида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарда 1,9 милиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, маҳсулот ишлаб чиқариш 106,5 фоизга ўсди.
Жорий йилнинг 9 ойида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарда 994,05 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Жорий йил бошидан буён «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти тизимида Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 275,7 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилган, ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми прогнозга нисбатан 100,1 фоизни ташкил қилди.
Жорий йилнинг 9 ойида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти жамияти таркибига кирувчи корхоналарда кимё маҳсулоти ишлаб чиқаришга сарфланган ҳаражатлар миқдори 219,4 милиард сўмга камайди (102,0 фоиз).