2015 йилнинг январ-июль ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1262,7 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 103,6% ташкил қилди. Айни пайтда 130,8 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 132,8%.
Соф ҳолда 747,1 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 585,8 минг тонна азотли ўғитлар, 75,6 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 85,8 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.