"Ўзкимёсаноат" АЖ

2015 йил I ярим йиллик мурожаатлар таҳлили

// 22.06.2015
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/2015-yil-i-yarim-yillik-murozhaatlar-tahlili

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига биноан, 2015 йилнинг январь-июн ойлари давомида компания корхоналари ва ташкилотлари томонидан Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, хат ва аризаларини кўриб чиқиш ҳолати ва натижалари юзасидан 2015 йил 15 июнь  куни бўлиб ўтган "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси бошқарувининг селектор йиғилишида танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокама доирасида 2015 йилнинг 15 июнь  ҳолатига компанияга 70 та ариза ва шикоятлар келиб тушганлиги (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 тага кўп) ва уларда  асосан иш ҳақини ўз вақтида берилмаслиги, моддий ёрдам кўрсатиш, уй–жой олиш, фермерлар томонидан минерал ўғитларни сотиб олишдаги муаммолар, ёшларни ишга жойлаштириш, дебитор қарздорликлар, кредит тўловларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиш масалалари  қайд этилди.

Муҳокамада мурожаатларнинг кўпайганлиги сабабларидан бири сифатида минерал ўғит сотиб олиниши жараёнларида “Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖлари ва фермер хўжаликлари ўртасида содир бўлаётган тушунмовчиликлар эканлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, компания тасарруфидаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш масаласида ҳам мурожаатлар келиб тушганлиги бугунги кун кўрсаткичига ўз таъсирини кўрсатганлиги изоҳланди.

Компания ходимлари томонидан мурожаатларни  ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқиш жараёнида, баъзи бир мурожаатлар ўз тасдиғини топмаганлиги, айрим мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги  “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 378-сонли Қонуннинг 6-моддаси талабларига жавоб бермаслиги, яъни аризачи томонидан шикоят хати имзоланмаганлиги сабабли аноним деб топилганлиги ва рад этилганлиги маълум қилинди.

Мажлисда мурожаатларни қабул қилиш, ҳар бир хат ва аризаларни кўриб чиқишда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибларга қатьий риоя қилиш юзасидан назоратни кучайтириш, белгиланган режалар асосида ўрганиш ишларини олиб бориш, жойларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш юзасидан корхона ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.