"Ўзкимёсаноат" АЖ

Фарзанд ва фарзанд тарбияси ҳақида

https://uzkimyosanoat.uz/uz/manaviyat/kun-hikmati/farzand-va-farzand-tarbiyasi

Бирни берсанг отангга,
Мингни оласан болангдан.

***

Бола бешикдан йиқилгунча,
Подшо тахтидан йиқилсин.

***

Бол – ширин, болдан – бола ширин.

***

Бола бўлса, бешик топилар.

***

Бола бўлса, шўх бўлсин,
Шўх бўлмаса, йўқ бўлсин.

***

Бола кўнгли — подшо.

 

***

Бола — хондан улуғ.

***

Бола ўнга кирса, отаси сонга кирар.

***

Болали уйда сир ётмас,
Боласиз уйда кир ётмас.

***

Гунг боланинг гапини
Кар онаси тушунар.

***

Ёлғиз бола — ёвдан ёмон.

***

Ёлғиз бола йиғлоқ бўлар,
Ёлғиз туя — бақироқ.

***

Она билан бола — гул билан лола.

***

Онанинг кўнгли болада,
Боланинг кўнгли далада.

***

Фарзандни боқиш қийин,
Фарзандга ёқиш қийин.

***

Яхши ўғил — эл обрўси,
Яхши қиз — уй обрўси.

***

Ўнта бўлса ўрни бошқа,
Қирқта бўлса — қилиғи.

***

Ўғилли уй — фаришта,
Қизли уй — саришта.

***

Қиз — меники, бахти — ўзганики.

Кумуш Абдусаламова тўплади