"Ўзкимёсаноат" АЖ

Юкларни ташиш ва етказиб бериш

https://uzkimyosanoat.uz/uz/enterprise/transport

Кимё тармоғининг корхоналарига транспорт-экспедиторлик хизматларни кўрсатиш вазифасини  “Ўзкимёсаноат” АЖ  таркибий бўлинмалари - “Кимётранс” МЧЖ ва “Киметранс-логистик” МЧЖ бажарадилар.

“Киметранс-логистик” МЧЖ  Ўзбекистон Ресрпубликаси кимё тармоғининг корхоналарини темир йўл транспорти билан таъминлаш ва давлатлараро транспорт-экспедиторлик хизматларни ташкил этиш вазифаларини муваффақиятли бажариб келмоқда.

Бой иш тажрибаси ва хорижий ҳамкорлар билан ўрнатилган ишончли ва давомли алоқалар “Кимётранс” МЧЖга  экспорт-импорт ва транзит юкларни темир йўл орқали етказиб беришнинг барча турларини ташкил қилиш учун  имконият беради. Бунда Ўзбекистон кимё тармоғининг корхоналари ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар нархида транспорт ҳиссаси ўзгарувчан чигирмалар тизими ҳисобига камайтирилади. Бундан ташқари юклар ҳаракати кузатилади ва зарурат туғилганда уларнинг белгиланган манзилгача чеклашсиз ҳаракатланиши учун кўмак кўрсатилади.

“Кимётранс” МЧЖ турли юкларни МДҲ ва Балтиқ бўйи мамлакатларнинг темир йўллари, ХХР, Афғонистон ва Европа давлатларининг чегара кезиш жойлари орқали ишончли етказишни таъминлайди.

«Кимётранс» МЧЖ

«Кимётранс-логистик» МЧЖ