"Ўзкимёсаноат" АЖ

Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти

https://uzkimyosanoat.uz/uz/enterprise/research/tsricht

Корхона ҳақида қисқа маълумот
Почта манзили 111116, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Шўро-Бозор п/б
Корхона раҳбари Жалилов Абдулаҳад Турабович
Телефон, факс (+99871) 1992243
(+99871) 9657716
Веб сайт  
Электронный адрес (E-mail) gup_tniixt@mail.ru
Тармоқ Саноат-тажриба ишлаб чиқариш
Юридик мақоми Давлат унитар корхона
Ишчилар сони 42
Маркетингга оид маълумот
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари асосий турлари Гидрогеллар, полиуретанлар, синтетика каучуги, юқори сифатли клейлар, ювиш воситалари, целлюлоза, крахмал ва бошқа матеириаллар технологияларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш,
Асосий хом ашё Киме бирикмалари, полимерлар

 

Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон ФА механика институтининг бир бўлими негизида ташкил топган. 1992 йил январ ойида у алоҳида илмий-тадқиқот институтига айлантирилиб, юридик шахс мақоми ва Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти номига эга бўлди.

Ўтган йиллар давомида бу илмий муассаса юқори интеллектуал заҳира, моддий-техник база, илмий жиҳоз ва анжомларга эга, кимё технологияларни ривожи билан боғлиқ муҳим ва йирик илмий вазифаларни еча оладиган жамоага айланди.

Асосий эътибор маҳаллий хом ашё негизида органик ва полимер бирикмалар, улардан олинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларига қаратилади.

Айни пайтда истиқболли полимер материалларни яратиш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Булар сирасига нанокомпозит полимер материаллар, карбон пластиги, гидрогеллар, олеогеллар ва бошқалар киради.

Алоҳида эътиборр “кичик кимё” асосини ташкил этадиган янги самарали ингибиторлар, антипиренлар, барқарорлаштирувчи бирикмалар каби материаллар ишлаб чиқарилишини ташкил эьтишга берилади.

Поликарбонатлар, синтетика каучуги, полиуретанлар ва бошқа полимер материаллар, шунингдек полимерлар учун бўеқлар, қўшилмалар ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда

Бугун Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти жамоаси унинг олдида турган кимё фани ва технологиясининг энг муҳим ва устувор вазифаларини ечиш устида бутун куч-ғайрати билан ишламоқда.