"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар реклама қилиш ва инвестицион лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш тартиби тўғрисида Низом

https://uzkimyosanoat.uz/uz/documents/guidelines/giureklama

"Ўзкимёсаноат" ДАК бошқаруви раисининг 2014 йил 23 октябрдаги "Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар реклама қилиш ва инвестицион лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш тартиби тўғрисида"ги 117-сонли буйруқ билан тасдиқланган.

I.Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом 24.07.2014 йилдаги ««Ўзкимёсаноат» ДАК фаолиятида ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилиш ва ривожлантириш самарадорлигининг рейтинг баҳоланиши оширишга қаратилган тадбирлар режаси»га мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда «Ўзкимёсаноат» ДАК (матнда — компания) расмий корпоратив веб-сайти (матнда — веб-сайт) орқали компания корхоналарига ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни реклама қилиш ва инвестицион лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш хизматининг тартиби ва шароитини белгилайди.

2. Веб-сайт компания ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар амалдаги қонунчилик ва соҳа норматив ҳужжатларида белгиланган, шу жумладан пуллик хизмат кўрсатиш асосида соҳа интерактив хизматларига ягона кириш нуқтаси ҳисобланади.

3. Интерактив хизматларини кўрсатиш учун корпоратив шахсий кабинетга келиб тушган янги аризаларни текшириш ҳар куни камида уч марта амалга оширилади.

4. Фойдаланувчиларга интерактив хизматларини кўрсатиш амалдаги қонунчилик томонидан ўрнатилган тартибда ва вақтларда амалга оширилади ва фойдаланувчига сўралган шаклда юборилиши керак (ёзма ва электрон).

II. Хизмат кўрсатиш учун аризаларни юбориш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби

5. Масъул шахслар мурожаатларни қабул қилганда уч иш кунидан кечитирмасдан уни мажбурий тартибда қабул қилиш керак (фойдаланувчига унинг мурожаати қабул қилинганлиги тўғрисида хабар юборилади).

6.  Қуйидагилар аризани кўриб чиқишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

олувчи томонидан мурожаатни кўриб чиқиш рад этилганда уч иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқишни рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда фойдаланувчига электрон шаклда рад этиш тўғрисида хабарнома юборилади.

7. Келиб тушган аризалар таркибий бўлинмаларнинг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

8. Мурожаатларни кўриб чиқишда уни объектив, ҳартомонлама ва ўз вақтида кўриб чиқиш таъминланади, шунингдек аризачиларнинг бузилган манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ва ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирлар кўрилади.

9. Битта ва айнан ўша фойдаланувчининг олувчи бир неча бор ушбу масала бўйича жавоб берган мурожаати, агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.

III. Интерактив хизматни кўрсатиш жавобгарлиги ва назорати

10. Аризалардаги маълумотлар компания веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида ишлатилиши мумкин.

11. Компания бошқарма, бўлим ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари белгиланган тартиб ва муддатларда интерактив хизматни кўрсатилиши борасида шахсан жавобгардирлар.

12. Мазкур Низомни бузган масъул ходимлари қонунчилик  ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.