"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг бажарилиши ҳақида

https://uzkimyosanoat.uz/uz/documents/cabinets/pkm252

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 05.08.2016й. №252

Қайд этилсинки, акциядорлик жамиятларига стратегик хорижий инвесторларни жалб этиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилашда, рақобатбардошли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда ва ташқи бозорларга киритишда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, шунингдек корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш натижасида давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлари сони 2015 йилга нисбатан 1,7 баравар қисқарди.

Шу билан бирга, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун истиқболли бўлган 17 та акциядорлик жамиятида улар раҳбарларининг ҳаракатсизлиги ҳамда менежментнинг самарали ташкил этилмаганлиги оқибатида хорижий инвесторларни жалб этишнинг белгиланган тармоқ жадваллари барбод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарори талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш, шунингдек акциядорлик жамиятларининг устав капиталларида давлат активлари ва улушларини янада қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Маълумот учун қабул қилинсинки, акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш юзасидан қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамасида танқидий кўриб чиқилиши якунларига кўра:

хорижий инвесторларни жалб этиш юзасидан белгиланган тармоқ жадвалларининг бажарилишига масъулиятсизлик билан ёндашган ҳамда замонавий талабларга мувофиқ ишлашга қодир бўлмаган "Гидромахсусқурилиш" АЖ (А.С. Раджабов), "Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати" АЖ (М. Нематов), "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ (Б.Б. Ишметов), "Агрегат заводи" АЖ (Р.Р. Рахимов), "Ўзнефтгазмаш" АЖ (Ф.Ф. Юнусов), "Наманган улгуржи савдо" АЖ (Т.К. Аббосов), "Чимбоймой" АЖ (Д. Нуримбетов) ва "Ўзнефтгазқурилишинвест" АЖ (А.А. Алимов) акциядорлик жамиятлари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган;

хорижий инвесторлар билан самарали ишларни таъминламаган 9 та акциядорлик жамияти ҳамда уларнинг юқори идоралари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган ҳамда улар хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан қабул қилинган қарорларнинг сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилган;

17 та акциядорлик жамиятининг ҳар бири бўйича хорижий инвесторлардан уларнинг акциядорлар таркибига кириши юзасидан аниқ таклифлар киритишни назарда тутувчи қўшимча чора-тадбирлар комплекси ва янги тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган.

2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, хўжалик бошқаруви органлари ва акциядорлик жамиятлари бошқарув органларининг:

1-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишнинг узил-кесил муддатини 2017 йил 1 октябргача этиб белгилаш тўғрисидаги;

2-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятларига 2017 йил 31 декабргача хорижий инвесторларни жалб этиш тўғрисидаги;

хорижий инвесторларнинг 3-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятларининг ишлаб чиқариш қувватлари негизида 15 та қўшма корхона ташкил қилишда иштирок этиши тўғрисидаги;

4-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини ва давлат активларини танлов асосида "ноль" сотиш қиймати бўйича, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда хусусий мулк этиб сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларга киритилган акциядорлик жамиятларига 2-бандда кўрсатилган муддатларда хорижий инвесторлар жалб этилмаган тақдирда улар бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда қайта ташкил этилади;

белгиланган муддатларда хорижий инвесторлар жалб этилишини таъминламаган ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган акциядорлик жамиятлари раҳбарларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган қатъий интизомий жазо чоралари қўлланилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сон қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси:

ушбу қарорга 4-иловага киритилган объектларни "ноль" харид қиймати бўйича сотиш юзасидан танловлар ўтказиш жадвалларини бир ой муддатда тасдиқласин;

5-иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциядорлик жамиятларининг белгиланган тартибда юридик шахсларнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларида қайта ташкил этишни 2017 йил 1 январгача бўлган муддатда таъминласин;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг ушбу қарорга мувофиқ акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат активлари ва улушларини хорижий инвесторларга сотиш тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитсин.

5. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари:

ушбу қарорга 1-4-иловаларда кўрсатилган идоравий мансуб акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларнинг ўз вақтида жалб этилиши юзасидан тизимли ишларни таъминласинлар ва қатъий назорат ўрнатсинлар;

хўжалик бошқаруви органлари ва акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг улар томонидан амалга оширилган ишлар ва кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларини ўн кун муддатда эшитсинлар, акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишнинг белгиланган муддатлари сўзсиз бажарилиши бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни қўлласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

 

И. Каримов

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарорига 6-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятидаги қурилиши тугалланмаган объект негизида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 18 ноябрдаги 252-сон қарорининг 2-бандида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2011-2012 йиллар мобайнида биринчи босқичда 50,0 млн АҚШ доллари миқдорига тенг суммани, иккинчи босқичда 2013-2017 йиллар мобайнида лойиҳанинг тасдиқланган ТИА натижалари бўйича аниқланган сумма миқдорида инвестициялаш";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳар йили 6,0 минг тонна ип-газлама калаваси, 7,5 млн кв. метр трикотаж газламалар ва 5,0 млн дона тайёр тикувчилик буюмлари ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилишини таъминлаш".

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорида:

а) Устав капиталидаги давлат улушининг камида 15 фоизи хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхатидан (1-илова) "Ўзмахсусмонтажқурилиш" АК, "Ўзагромашсервис" уюшмаси", "Ўзбекенгилсаноат" АЖ" сатрлари ҳамда 1 - 4, 6, 10, 11, 14, 15, 17, 18, 20, 21 ва 24-позициялар чиқариб ташлансин;

б) Устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхатидан (2-илова) 19-позиция, "Ўзкимёсаноат" АЖ" сатри ҳамда 29 - 37-позициялар чиқариб ташлансин;

в) Ишлаб чиқариш ва стратегик хомашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхатида (3-илова):

1) "Халқ банки" АТБ" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

167-1.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

Тошкент шаҳри

167-2.

"Ўзагроэкспорт" АЖ

Тошкент шаҳри

 Банклар

168.

"Халқ банки" АТБ"

Тошкент шаҳри

168-1.

"Қишлоққурилишбанк" АТБ

Тошкент шаҳри

168-2.

"Агробанк" АТБ

Тошкент шаҳри

168-3.

"Микрокредитбанк" АТБ

Тошкент шаҳри

 

2) "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

203-1.

"Ўзбектелеком" АЖ

Тошкент шаҳри

203-2.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ

Тошкент шаҳри

 

3) қуйидаги мазмундаги 262-1-позиция қўшилсин:

262-1.

"Марказий ипподром" АЖ

Тошкент шаҳри