"Ўзкимёсаноат" АЖ

Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

https://uzkimyosanoat.uz/uz/documents/cabinets/kimyo-sanoati-korhonalarini-boshqarish-tuzilmasini-takomillashtirish-va-qishloq-huzhaligiga-agrokimyo-hizmati-kursatishni-yahshilash-chora-tadbirlari-tugrisida

Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг Қарори, 23.01.2004й. №33

Мазкур Қарорга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 31.03.2004 й. 154-сон Қарори,

ЎзР ВМ 12.10.2004 й. 471-сон Қарори,

ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори,

ЎзР Президентининг 24.07.2006 й. ПҚ-424-сон Қарори,

ЎзР ВМ 17.06.2009 й. 168-сон Қарори,

ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қарори

 

Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш соҳасида интизомни мустаҳкамлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан аҳвол қониқарсизлигича қолмоқда. Ўтказилган текширишлар вақтида "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий корхоналари томонидан шартнома ва молия интизомининг жиддий бузилиши, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги ҳоллари аниқланди.

Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг яхлит тузилмасини яратиш, уларнинг қишлоқ хўжалигига етказиб берилганлиги учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, ҳудудий агрокимё хизматларининг масъулиятини ошириш, улар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси акциядорлари, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва "Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари республика базаси" акциядорлик жамиятининг:

2. Қуйидагилар "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

3. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ва ходимларининг умумий чекланган сони 85 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 56 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг, уларнинг туманлараро ва туман филиалларининг намунавий тузилмалари 3, 4, 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Компания кенгаши "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади. (ЎзР Президентининг 24.07.2006 й. ПҚ-424-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисига зарурият бўлганда ва Компания кенгаши билан келишган ҳолда ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида Компанияни бошқариш ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.

Белгилансинки, "Ўзкимёсаноат" ДАК бошқаруви тўрт нафар аъзодан, шу жумладан, раис ва унинг 3 нафар ўринбосарларидан иборат бўлади. Раис юқори бошқарув орган томонидан сайланади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув раисининг ўринбосарлари юқори бошқарув органи томонидан сайланадилар, кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. "Ўзкимёсаноат" ДАК бошқаруви раиси маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, раис ўринбосарлари эса - вазир ўринбосарига тенглаштирилади. (ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

4. Белгилансинки, "Қишлоқхўжаликкимё" Қорақалпоғистон республика ва вилоят акциядорлик жамиятлари бошқаруви раислари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг тақдимномасига кўра "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси томонидан лавозимга тасдиқланадилар.

5. Белгилаб қўйилсинки, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари:

6. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:

Кўрсатиб ўтилган вазифани амалга ошириш учун:

7. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан воситачилик шартномалари бўйича ва "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг омборларида жавобгарлик остида сақлаш учун минерал ўғитлар жўнатиш тақиқлансин.

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси кенгаши минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга махсус жиҳозланган омборхоналар ажратиш ва бериш масаласини, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сақлаш хавфсизлиги режими қатъий равишда таъминланишини назарда тутган ҳолда, бир ой муддатда кўриб чиқсин.

ЎзР ВМ 17.06.2009 й. 168-сон Қарорига мувофиқ 8 банд ўз кучини йўқотган.

8. Белгилансинки, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг чакана савдо тармоғи орқали деҳқон ва фермер хўжаликларига сотиладиган минерал ўғитлар ва кимёвий препаратларга қўшилган қиймат солиғи солинмайди.

9. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси кенгаши бир ой муддатда:

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 16 январдаги Ф-1893-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус ишчи гуруҳ бир ой муддатда тугатиш комиссиясини тузсин ҳамда "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясини тугатишга доир тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.

11. Қуйидагилар:

12. Махфий.

13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.

 

И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси

 


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорининг 1-9, 12-17-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 8-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарорининг 3, 4, 11 ва 16-бандлари.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг Кенгаши аъзолари таркиби тўғрисида" 2001 йил 15 мартдаги 129-сон қарори.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 3-илованинг 373-385-бандлари.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 25 сентябрдаги 412-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 89-модда).

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 20 октябрдаги 451-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 100-модда).

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 6 ва 47-бандлари.