"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 5 сентябрь куни ўтказилади

https://uzkimyosanoat.uz/uz/corporate/calendar/meeting-20240905

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 5 сентябрь куни соат 12:00 да масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш “eVote” платформаси орқали ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. “Ўзкимёсаноат” АЖ устав капиталини камайтириш.

4. “Ўзкимёсаноат” АЖ уставига ўзгартириш киритиш орқали уни янги таҳрирда тасдиқлаш.

5. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритиш ва акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорига киритиладиган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.

6. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг бошқаруви аъзоларига иш ҳақи ва рағбатлантириш тўловлари тўғрисидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2024 йил 14 август ҳолатига.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил 28 август ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш интернет тизими орқали электрон овоз бериш хизматидан (http://evote.uz/) фойдаланган ҳолда, 2024 йил 5 cентябрь куни соат 11:00 да бошланиб, соат 12:00 гача давом этади.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан e-Vote электрон овоз бериш хизматидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98.

“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши