"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 8 февраль куни ўтказилади

https://uzkimyosanoat.uz/uz/corporate/calendar/general-meeting-20240208

«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 8 февраль куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. «Ўзкимёсаноат» АЖ кузатув кенгаши аъзоси Ш. Вафаевнинг ваколатини муддатидан аввал тугатиш.

4. «Ўзкимёсаноат» АЖ кузатув кенгаши аъзосини сайлаш.

5. «Ўзкимёсаноат» АЖнинг қўшимча акцияларини чиқариш орқали устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш.

6. «Ўзкимёсаноат» АЖнинг акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

7. «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноат ва ахборот технологиялари соҳасида кооперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосарини тасдиқлаш.

8. «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг инвестициялар ва инновациялар бўйича ўринбосарини тасдиқлаш.


Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил 2 февраль ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реэстрига асосан тузилади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 8 февраль куни соат 10:00 да бошланиб, соат 11:00 гача давом этади.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98.

«Ўзкимёсаноат» АЖ кузатув кенгаши