"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 27 октябр куни ўтказилади

https://uzkimyosanoat.uz/uz/corporate/calendar/aksiyadorlar-yigilishi-20261027

“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 27 октябр куни соат 16:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй (“Ўзкимёсаноат” АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади. 

Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2026 йил 27 октябр куни соат 15:00 да бошланиб, соат 16:00 гача давом этади. 

КУН ТАРТИБИ: 

1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш. 

2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. 

3. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг инвестиция фаолияти бўйича ўринбосари ваколатини муддатидан илгари тугатиш. 
 
Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2026 йил 21 сентябр ҳолатига ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2026 йил 21 октябр ҳолатига шакллантирилади. 

Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади. 

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98. E-mail: info@uks.uz 

“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши 
05.10.2026