"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Устав фондини камайтириш тўғрисида хабарнома

https://uzkimyosanoat.uz/uz/corporate/announcement/reduction

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасига мувофиқ Сизга қуйидагиларни маълум қиламиз. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ягона акциядорларининг 2021-йил 20-декабрдаги 8-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли умумий номинал қиймати 8 730 600 955 сўм бўлган 7 624 979 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжациз оддий акцияларни бекор қилиш йўли билан жамиятнинг устав фонди 913 074 237 605 (тўққиз юз ўн уч миллиард етмиш тўрт миллион икки юз ўттиз етти минг олти юз беш) сўм миқдоридан 904 343 636 650 (тўққиз юз тўрт миллиард уч юз қирқ уч миллион олти юз ўттиз олти минг олти юз эллик) сўм миқдоргача камайтирилди. Кредиторлар ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.

Қўшимча маълумотларни олиш учун:

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38-уй.

Телефон: (+99878)140-74-08, (+99878)140-74-70

E-mail: info@uzkimyosanoat.uz

ИНН: 200 621 367.