«Ўзкимёсаноат» АЖда харидлар жараёнини Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-6247-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-сентабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3953-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4302-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4812-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5171-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентабрдаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 833-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 276-сон қарорига ва бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларга мувофиқ юритади.
Шунингдек, давлат харидлари махсус харид платформалари (xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz, new.cooperation.uz va etender.uzex.uz) орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, 2025 йил учун харидлар режаси xarid.uzex.uz платформасида жойлаштирилган.