2018 йил I чорак бўйича юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларининг таҳлили

// 16 3 2018 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (36.14 KB)

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445 Қонунига биноан 2017 йил давомида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари ва ташкилотлари томонидан Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, хат ва аризаларини кўриб чиқиш ҳолати ва натижалари юзасидан 2018 йил 26 февраль куни бўлиб ўтган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг кенгайтирилган йиғилишида танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокама доирасида доимий равишда сайёр қабулларни самарали ташкил этиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш юзасидан ҳудудий идораларга нисбатан талабчанликни ошириш, ҳар бир аризачи билан унинг иштирокида мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориш, қонунчилик талаблариниг бажарилишида камчиликларни бартараф этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан назорат ишларини кучайтириш тўғрисида кўрсатмалар берилади.

2018 йил 16 март холатига “Ўзкимёсаноат” АЖ га жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 134 та мурожаат келиб тушган: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар – 95 та (12-мурожаат қаноатлантирилган, 48-тушунтириш берилган), бевосита идорага келиб тушган мурожаатлар (халқ қабулхоналари ва Виртуал кабулхона орқали келиб тушганлардан ташкари) – 39 та (1-қаноатлантирилган, 30-тушунтириш берилган). Уларда асосан ёшларни ишга жойлаштириш, фермерлар томонидан минерал ўғитларни сотиб олиш муаммолари, минерал ўғитларнинг нарҳи масалалари қайд этилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жамиятнинг ижро аппаратида кўриб чиқилган ҳамда қонунда белгиланган муддатларда мурожаат муаллифларига жавоб берилган.