Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг(кейинги ўринларда  - «Жамият») ушбу Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати(кейинги ўринларда - «Сиёсат») Манфаатлар тўқнашувини бошқаришнинг асосий тамойилларини ҳамда Жамият ходимлари ўз лавозим вазифаларини бажариши давомида юзага келиши мумкин бўлган Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар Сиёсатнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

  • Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш, кўриб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича ягона талаблар ва тартиб-таомиллар белгилаш орқали Жамият ходимлари ўз лавозим вазифаларини бажаришида Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бошқаришнинг самарали тизмини яратиш;
  • Ходимлар томонидан Шахсий манфаатдорлик таъсири остида қарорлар қабул қилинишининг Жамиятга салбий таъсир қилиши хавф-хатарларини камайтириш.

Ҳужжатни юклаб олиш