Тендерлар ва конкурслар

Тендер таклифларини тақдим этиш муддатининг узайтирилиши!

// 27.09.2021

Тендер комиссиясининг 2021 йил 23 сентябрьдаги 2-сонли мажлиси баёни қарорига кўра ““Қўнғирот сода заводи” МЧЖ қўшма корхонасида кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага кенгайтириш” лойиҳаси бўйича тендер таклифларини тақдим этиш муддати 2021 йилнинг 4-октябри соат 15:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилди.


Тендер таклифларини тақдим этиш муддатининг узайтирилиши!

// 13.09.2021

Тендер комиссиясининг 2021 йил 24 августдаги 1-сонли мажлиси баёни қарорига кўра ““Қўнғирот сода заводи” МЧЖ қўшма корхонасида кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага кенгайтириш” лойиҳаси бўйича тендер таклифларини тақдим этиш муддати 15 календар кунга, 2021 йилнинг 23-сентябригача узайтирилди.


Тендер таклифлари тақдим этиш муддати узайтирилади

// 24.08.2021

Тендер комиссиясининг 2021 йил 24 августдаги 1-сонли мажлиси баёни қарорига кўра ““Қўнғирот сода заводи” МЧЖ қўшма корхонасида кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага кенгайтириш” лойиҳаси бўйича тендер таклифлари тақдим этиш муддатини 15 кунга, 8 сентябргача узайтирилади.


"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ қўшма корхонасида кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага кенгайтириш" лойиҳаси бўйича танлов савдоси (тендер)

// 06.07.2021

Талабгор сифатида қатнашувчи корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: юқори рискли ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун лицензияга эга бўлиши, тендер савдолари қийматининг камида 20% миқдорида айланма маблағ ёки бу маблағларни таъминлаш учун банк кафолати, иш (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва мутахассислари, танловдагига ўхшаш объектлардаги иш тажрибасига эга бўлиши, шартнома имзолаш учун фуқаролик ҳуқуқий имкониятлар ва ваколатларга эга бўлиши шарт.


«Ўзкимёсаноат» АЖ Кузатув кенгаши таркибига иккита номзодни мустақил аъзо сифатида жалб қилиш бўйича танлов эълон қилади

// 18.06.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ танловда халқаро мутахассислар, шунингдек ватандошлар иштирок этишга ҳақли.