Тармоқ корхоналарининг интернет ресурсларини ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш

// 08.06.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (135.62 KB)

Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Тармоқ корхоналарининг интернет ресурсларини ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш” мавзусида видеоконференция шаклидаги семинар ташкил этилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад контент сифатини ошириш ва корпоратив веб-сайтларни янада оммалаштириш, шунингдек, соҳа маҳсулотларини ижтимоий медиа саҳифаларида тарғиб қилиш сифатини янада ошириш ҳисобланади.

Семинарда ташкилот тизимидаги корхоналарнинг маркетинг хизмати ва матбуот хизмати мутахассислари ҳамда ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича масъул ходимлар иштирок этди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати