“Ўзкимёсаноат” АЖда учрашув

// 16.03.2019 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (33.95 KB)

2019 йил 14 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖда жамият бошқаруви раиси О.Темиров “Air prodacts and chemicals” (АҚШ) корпорацияси президенти жаноб Сейфи Гасеми бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.

Олиб борилган музокаралар давомида томонлар  “Ўзкимёсаноат” АЖ  ва “Air prodacts and chemicals” корпорацияси ўртасида ўзаро манфаатли ва яқин ҳамкорлик ришталарини ўрнатиш масалалари юзасидан фикрлар билан алмашиб, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид  ишлаб чиқариш заводини қуриш ҳамда саноат газла ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш  ниятларини тасдиқладилар.