Тадбиркорларга янги имтиёзлар

// 02 3 2018 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (33.99 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралда қабул қилдинган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига биноан минерал ўғитларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида шартлар ҳисобга олинган ҳолда биржа савдоларида амалга оширилади.

Шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга минерал ўғитлар сотувчи корхоналар учун 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда ягона солиқ тўлови ставкаси 2 фоиз миқдорда белгиланади.

Тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан олиб келинадиган фосфорли ўғитлар, шунингдек, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган фосфорит хом ашё 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).