Сирдарё иқтисодий ривожланиш, маънавий юксалиш манзили сифатида намуна бўлади

// 25.02.2019 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (36.91 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди, шу жумладан  Янгиер шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган аммиак ва карбамид заводи қурилиши майдонида бўлди. 

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ва экспортга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ер унумдорлигини ошириш, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни талаб этади.

Шу боис Янгиер «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан «Samsung Engineering» компанияси билан ҳамкорликда аммиак ва карбамид заводи қуриш режалаштирилган. Умумий қиймати 600 миллион доллар бўлган мазкур заводда йилига 400 минг тонна аммиак, 660 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Хориждан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилади, «ноу-хау»лар қўлланилади. 500 доимий иш ўрни яратилади. Завод қурилиши учун жуда қулай жой танланган. Бу ерда табиий газ манбаи, электр ва сув таъминоти тармоқлари, автомобиль ва темир йўллар бор. 

Сирдарёдагидек қулай инфратузилма ҳеч қаерда йўқ. Бундай имконият заводни қуриш ва барқарор ишлатишда қўл келади, инвесторлар қизиқишини оширади. Бу жуда рентабелли, истиқболли лойиҳа, деди  Президент Шавкат Мирзиёев. 

Манба: УзА