“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналарининг жорий йил 9 ойлик фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди

// 05.11.2019 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (100.54 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналари томонидан 2019 йил январь-октябрь ойларида қиймати 5,5 триллион сўмдан зиёд бўлган товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 106,8%ни ташкил этди.

Жами минерал ўғитлар 1 075,7 минг тонна (100% соф ҳолда) ишлаб чиқарилиб, шу жумладан, азотли ўғитлар – 809,9 минг тонна (ўсиш суръати 114,3%), фосфорли ўғитлар – 104,1 минг тонна (89,6%) ва калийли ўғитлар -161,7 минг тонна (107,1%)ни ташкил этди.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида 515,0 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (режага 107,4%).

Инвестиция дастури доирасида инвестицияларни ўзлаштириш прогнози 108,4 фоизга бажарилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати