“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ тизимида фаолият юритаётган ёшлар 200 гектар майдонга чўл ўсимликларини экишда фаол иштирок этди

// 21.02.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (137.18 KB)

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ корхона ва цех бўлимларида фаолият юритаётган ёшлардан “Фидоий ёшлар отряди” тузиш таклифи келиб тушди. Ушбу таклифдан кўзланган асосий мақсад Орол денгизининг қуриган ҳудудларини яшил ўрмонзорларга айлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишдир.

“Фидоий ёшлар отряди” Мўйноқ туманига ташриф буюриб, саксаул ва бошқа кўчатлар экиб, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Ёшлар 200 гектар майдонга чўл ўсимликларини экишда фаол иштирок этди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати