Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети ректори РХТУ Тошкент шаҳридаги филиали талабалари билан учрашди

// 24.02.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (457.33 KB)

2021 йил 24 февраль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети ректори А.Г.Мажуга федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари билан учрашди.

Тадбирда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети ректори А.Г.Мажуга, Филиал директори С.Н.Филатов, “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси, Тошкент шаҳридаги филиалнинг Ижрочи директори Ж.Т.Мирзамахмудов, Халқаро лойиҳалар ва дастурлар бошқармаси бошлиғи О.Б.Васильева, университет ва филиал масъул ходимлари ва талабалар иштирок этди.

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети ректори А.Г.Мажуга сўзга чиқиб, ёшларни Филиал талабаси бўлганликлари билан яна бир бор табриклади ҳамда ўқишларида омад тилади. Шундан сўнг талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир давомида юқори натижаларга эришган ҳамда университет ҳаётида фаол иштирок этган бир гуруҳ талаблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирдан сўнг меҳмонлар Филиални ташкил этиш, унинг моддий-техник базаси ва ўқув жараёнини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ташкилий ишлар, жумладан, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, зарур мебель, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, кутубхона фонди, компьютер ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминланаётганлиги таништирилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 25 та хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, шундан 12 таси Россия Федерациясининг ОТМ ҳисобланади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати