Shandong Linglong Tire Co., Ltd. ва “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ўртасида шартнома имзоланди

// 20 11 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (337.58 KB)

20 ноябрь куни Хитойнинг энг йирик шина ишлаб чиқарувчиси Shandong Linglong Tire Co., Ltd. ва “Bars” бренди остида шина ишлаб чиқарувчи “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ўртасида заводни “General Motors” корпорацияси стандартларига мувофиқ сертификатлашга техник кўмак бериш ва омолагация ишларини амалга ошириш бўйича 4 йил муддатга шартнома имзоланди.

“Linglong” бренди остида автомобиль шиналари ишлаб чиқарувчи Shandong Linglong Tire Co., Ltd. кўп йиллар давомида дунёдаги йигирма, Хитойдаги бешта йирик автомобиль шиналари ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири ҳисобланади.

Видеоконференцалоқа орқали ўтказилган расмий маросимда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти, “UzAuto Motors” АЖ раис ўринбосари, “Linglong” компанияси президенти Жаноб Ванг Фенг, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ техник директори, Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси маслаҳатчиси ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Томонлар Бразилия ва Европадаги “General Motors”нинг синов ва тест лабораторияларида “Birinchi rezinotexnika zavodi” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг омолагация ишларини амалга ошириш ва корхонага техник кўмак беришга келишиб олдилар. Бунинг натижасида маҳаллий ишлаб чиқаривчи ўз маҳсулотларини “UzAuto Motors” АЖ конвейер линиясига чиқариш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, шартнома доирасида Хитой компанияси 4 йил давомида янги турдаги шина ўлчамларини тайёрлаш, ишлаб чиқаришнинг сифати ва технологик жараёнини бошқаришга кўмаклашади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати