“Ўзкимёсаноат” АЖ “Çalık Enerji Sanayi ve Ticaret A.Ş.” турк компанияси билан Меморандум имзолади

// 19.05.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (50.59 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти “Çalık Enerji Sanayi ve Ticaret A.Ş.” турк компанияси билан ҳамкорликда кимё саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида Меморандум имзолади.

Меморандум доирасида қўшма корхона ташкил этиш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Метанол асосида кенг маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва “Линейкалик алкилбензол ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, “Çalık Enerji Sanayi ve Ticaret A.Ş.” компанияси раҳбари Озгур Сарикая билан видеоконфереция ўтказилди. Видеоконференция давомида икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги босқичлари муҳокама қилинди ва иш жадвали келишиб олинди.

Инвестиция миқдори 458,6 млн. долларни ташкил этади. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 1425 млрд. сўмлик янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 135 та янги иш ўрни яратилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати