Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 11 август санасидаги савдо якунлари

// 11.08.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (493.56 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 11 август санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.

Жорий йилнинг 11 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 7239 тонна 24887,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган, яъни 10 август куни 26695,5 млн. сўмлик 8016 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сульфат аммоний, аммофос, PS-Агро, калийли ўғитлар, суперфосфат азот-фосфорли ўғит каби маҳсулотлар қўйилди. Савдога қўйилган минерал ўғитлардан карбамид энг кўп сотилган маҳсулот бўлиб, сотувнинг 31,2 фоизини ташкил этди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид, кальцинацияланган сода, азот кислотаси ва суюқ кислород каби бир қатор кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади. 11 август куни жами 6495,0 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган, яъни 10 август куни 6627,9 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилган. Сотувнинг асосий қисмини яъни 46,6 фоизини азот кислотаси маҳсулоти ташкил этди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати