"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ташкилий тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 31.03.2004 й.154

Республика кимё саноати корхоналарида ягона техника сиёсатини амалга ошириш, юқори сифатли, рақобатбардор минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Электрокимёзавод" акциядорлик жамияти қўшма корхонаси "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига кирувчи корхоналар таркибига киритилсин.

2. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ташкилий тузилмасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 январдаги 33-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.

 

И.Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси

 


Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 31 мартдаги 154-сон қарорига ИЛОВА