"Ўзкимёсаноат" АЖ

Кимё саноатимиз тарихи

http://uzkimyosanoat.uz/uz/company/history

Кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг базавий тармоқлар сирасига киради ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жадаллаштириш  эҳтиёжларидан келиб чиқиб минерал ўғитлар чиқарувчи корхоналарни қуриш орқали ташкил топган.

Республиканинг замонавий кимё саноати тарихи Шорсув олтин гугурт кони 1932 йилда ишга туширилиши билан бошланади.

1940 йилда кимё саноатининг энг йирик корхонаси — Чирчиқ электркимё комбинати (бугунги кунда «Максам-Чирчиқ» АЖ) маҳсулот бера бошлади.

1962 йилда Фарғона азотли ўғитлар заводи(бугунги кунда «Фарғонаазот» АЖ) ишга туширилди.

1964 ийлда навоий кимё комбинати (бугунги кунда «Навоийазот» АЖ) маҳсулот бера бошлади.

1969 йилда Олмалиқ кимё заводи (бугунги кунда «Аммофос» АЖ) ишга туширилди.

Ҳозирги вақтда «Максам-Чирчиқ», «Навоийазот» ва «Фарғонаазот» акциядорлик жамиятлар азотли ўғитлар — аммиакли селитра, карбамид, аммоний сулфати ишлаб чиқарадилар. «Аммофос», «Самарқанкимё» ва «Қўқон суперфосфат заводи» очиқ акциядорлик жамиятлар фосфорли ўғитлар — аммофос, супрефос, оддий аммонийли суперфосфат, аммонийсулфофосфат ва нитрокалцийфосфат — ишлаб чиқарадилар. Уларни хом ашё билан Қизилқум фосфорит комбинати таъминлайди. «Электрохимзавод» ҚК-АЖ ўсимликларни муҳофаза қилиш кимё воситаларни ишлаб чиқаради.

Компания корхоналарини ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар турларидан келиб чиқиб қуйидаги ишлаб чиқариш мажмуаларга бўлиш мумкин:

«Ўзкимиёсаноат» АЖ корхоналари 170-дан ортиқ кимё маҳсулотлар турлари ишлаб чиқарилади.