Устав «O’zkimyosanoat» aksiyadorlik jamiyati (новая редакция)

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi «O‘zkimyosanoat» Davlat-aksiyadorlik kompaniyasi Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил
13 мартдаги 124-сонли “Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида “Ўзкимёсаноат” уюшмасини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ «O‘zkimyosanoat» Davlat-aksiyadorlik kompaniyasi номи «O‘zkimyosanoat» Aksiyadorlik jamiyati номига ўзгартирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори билан “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув тузилмасини қайта тасдиқланган.
1.2. Жамият Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил
25 июлда №1405 рақам билан Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi «O‘zkimyosanoat» Davlat-aksiyadorlik kompaniyasi сифатида давлат рўйҳатига олинган. Жамият “Ўзкимёсаноат” уюшмаси ва «O‘zkimyosanoat» Davlat-aksiyadorlik kompaniyasi томонидан тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
1.3. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва  Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарор ва Фармойишлари ва ушбу Устав асосида юритади.
 
2. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ЖОЙЛАШГАН ЖОЙИ, ЮРИДИК МАҚОМИ ВА ХУҚУҚЛАРИ.

2.1. Жамиятннинг номи.
2.2. Давлат тилида:
• тўлиқ номи - «O‘zkimyosanoat» Aksiyadorlik jamiyati;
• қисқача номи - «O‘zkimyosanoat» AJ.
2.3.  Рус тилида:
• тўлиқ номи – Акционерное общество «Узкимёсаноат»;
• қисқача номи – АО “Узкимёсаноат”.
2.4. Жамиятнинг почта манзили: 100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 38-уй.
2.5. Жамиятнинг электрон почта ва веб-сайти манзили: uzkimyosanoat@uks.uz, info@uzkimyosanoat.uz, www.uzkimyosanoat.uz
2.6. Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ушбу Устав асосида олиб боради.
2.7. Жамият ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш мумкин.
2.8. Жамият томонидан тасдикланган Низом асосида филиаллар ва ваколатхоналар ташкил килиниши мумкин.
2.9. Жамият юридик шахс хукукларига эга булган шуъба ва тобе жамиятларига эга булиши мумкин. Шуъба ёки тобе жамиятлари ва Жамият орасидаги узаро муносабатлар амалдаги конунчилик ва ушбу Устав билан тартибга солинади.
2.10. Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқаридаги банк муассасаларида ҳисоб ва бошқа рақамларига, ўзининг мустақил балансига, давлат тилида ўзининг тўлиқ номи ёзиб кўрсатилган думалоқ муҳрига эга.
2.11. Жамият ўз номи ёзилган штампи ва бланкаларига, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар нишонига ҳамда бошқа ўз белги-аломатларига эга.
2.12. Жамиятнинг фаолият муддати чекланмаган.
2.13. Жамият ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Жамият ваколатларига кирувчи масалалар бўйича меъёрий далолатномалар лойихаларини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Хукуматига кўриб чиқиш учун киритиш.
- Жамият ваколатларига кирувчи масалалар бўйича тармоқ меъёрий далолатномалари, услубий ҳужжатларни (технологик регламент, стандартлар, харажат меъёри, йўриқнома хатлари, услубий кўрсатмалар, тушунтиришлар ва бошқа) ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш хуқуқига эга.
- Кимё саноатини ривожлантириш ўрта ва узоқ муддатли дастурларининг бажарилишини таъминлайдиган Жамият қатнашчиларининг йиллик ишлаб чиқариш дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
- Тармоқ саноат объектларини қурилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Хукумати кафолати билан ва шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Инвестицион Дастурига кирувчи ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш билан ҳам ўтказиладиган, техник вазифалар, техник шартларни, ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
- Жамият қатнашчилари – корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини киритиш, чиқариш ва консервация қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Хукуматига ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун киритиш.
- Жамият қатнашчилари – корхоналар ва ташкилотлар тугатилган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат Комиссиясининг таркибини ва далолатномасини тасдиқлаш.
- Кимё саноати корхоналарининг кенгайтиришга, қайта қуришга, техник қайта қуроллантиришга бўлган инвестицион лойиҳаларнинг техник – иқтисодий асосларини, техник – иқтисодий ҳисобларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
- Марказлашган тартибда ажратиладиган энергия, хом – ашё ва материалларга бўлган ресурслар тармоқларини ўрнатилган тартибда Жамиятнинг корхоналари ва ташкилотларига тақсимлашни амалга ошириш.
- Жамият қатнашчилари – корхоналар ва ташкилотларида мехнат шартномасига асосан фаолият юритаётган жисмоний шахслар билан мехнат муносабатларини мувофиқлаштиришда, ягона кадрлар сиёсатини юритишни амалга ошириш.
- Жамият қатнашчилари фаолиятининг мазмуни бўлган товарлар (хизматлар) бўйича экспорт – импорт операцияларини мустақил равишда ёки жамиятнинг махсуслаштирилган ташқи иқтисодий фирмалари орқали амалга ошириш.
- Мустақил равишда, шунингдек манфаатдор фирмалар ва жамиятлар иштирокида ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги истеъмол қилинадиган хомашё ва тайёр маҳсулотлар номенклатураси бўйича хўжалик алоқаларини ташкил қилишда таъминот – сотиш ва воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан Республика худудида ва унинг ташқарисида жамият таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар учун хомашё ва материалларни сотиб олиш.
- Жамият ваколатларига кирувчи масалалар бўйича хорижий давлат ва нодавлат, ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўрнатилган тартибда хамкорликни амалга ошириш.
- Ўз ваколатлари чегарасида бошқарув самарадорлигини ва корхона ва ташкилотлар, жамият қатнашчилари маъсулиятларини ошириш мақсадларида бошқарувнинг коллегиал органларини тузиш ва ваколатлар бериш.
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва Хукуматнинг қарорларида кўзда тутилган бошқа хуқуқларни амалга ошириш.

3. ЖАМИЯТ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИ

3.1. Жамият таркибий тузилмасига Ҳукумат қарорлари билан белгиланган, унга юклатилган асосий вазифаларни ечишда кўмаклашадиган кимё саноати корхона, жамият  ва  ташкилотлари киради.
3.2. Жамият таркибига кимё саноати, кимё махсулотлари ишлаб чиқарувчи ва бошқа мустақил корхоналар кириши мумкин.
3.3. Жамият унинг таркибига кирувчи корхоналар билан биргаликда республика кимё саноати тармоғининг асосий бошқарув органи ҳисобланади.    
3.4. Жамият бошқаруви, белгиланган тартибда жамиятнинг устав фондини ўзгартирмаган ҳолда, жамият таркибига мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона ташкилотларни (ассоциациялашган аъзо сифатида) қабул қилади ва уларни жамият таркибидан чиқаради.

4. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4.1. Жамият ўз фаолиятини тижорат асосида амалга оширади ва Жамият фаолиятининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Кимё саноатинини ривожлантириш орқали фойда олишдир.
4.2. Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари қўйидагилар ҳисобланади:
4.2.1. Кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жихозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсати утказиш, ресурсларни тежайдиган самарали технологиялярни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ва бутловчи махсулотлар ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришни ривожлантириш.
4.2.2. Қишлоқ ҳўжалигини минерал ўғитларга, ўсимликларни химоя қилишнинг кимёвий воситаларига, шунингдек, иқтисодиёт бошқа тармоқларининг рақобатбардошли кимёвий махсулотлрага бўлган жорий хамда истиқболдаги эхтиёжларининг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш хамда уларга бўлган эхтиёжни аниқлаш.
4.2.3. Тармоқни ривожлантиришнинг кимё саноатини барқарор ривожлатиришга, рақобатбардошли кимё махсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, экспорт салохиятини кенгайтиришга қаратилган ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
4.2.4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда минерал ўғитлар, ўсимликларни химоя қилишнинг кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашни ташкиллаштириш бўйича хар йилги балансларини ишлаб чиқилишида ўз ваколати доирасида қатнашиш.
4.2.5. Минерал ўғитлар ва дефолиантларни сотиш бўйича хар йилги ярмарка ва биржа савдолари ўтказилишини ташкил этиш.
4.2.6. Хорижий ва Ўзбекистон Республикаси инвесторларини жалб этган холда кимё саноати корхоналарини чуқур ислох қилиш ва хусусийлаштириш.
4.2.7. Менежментнинг замонавий усулларини эгаллаган ва бозор шароитларида самарали ишлашга қодир бўлган мухандис-техник кадрлар ва бошқарув малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
4.2.8. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан таъқиқланмаган бошқа фаолият ва хизмат турларини бажариш.
4.2.9. Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари Жамият томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда шундай лицензия олинганидан кейин амалга оширилади.
4.2.10. Ишлаб чиқариш сарф-харажатлари ва кимё корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархи даражасига таъсир ўтказувчи омилларни чуқур таҳлил этиш, ресурс ва энергия тежайдиган замонавий технология ва ускуналарни, ишлаб чиқариш жараёнлари ва сотувларни бошқаришнинг энг янги электрон-ахборот тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг материаллар сиғимини камайтириш, бошқарув ходимлари сонини ва ноишлаб чиқариш сарф-харажатларини оптималлаштириш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннархини тубдан пасайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
4.2.11.Тармоқда ишлаб чиқаришни янада диверсификациялашга, мамлакат минерал хомашё ресурслари захираларини тобора чуқурроқ қайта ишлашга, юқори қўшилган қийматли харидоргир сифатли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва тармоқ корхоналарида технологик хавфсизликни таъминлайдиган юқори технологияли замонавий ускуналар ва инновацион технологияларни тармоққа кенг жорий этишга йўналтирилган ягона техник сиёсатни амалга ошириш.
4.2.12. Республика қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини агротехнология нормаларига мувофиқ мутаносиб нисбатдаги азот, фосфор, калий ва комплекс ўғитлар билан барқарор таъминлаш.
4.2.13.Фаол инвестиция сиёсатини юритиш, лойиҳа ишлари, уларнинг экспертизасини такомиллаштириш, тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш.
4.2.14.Жамият тузилмасига кирувчи акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш.
4.2.15.Янги рақобатдош, инновацион технологиялар, маҳсулот турлари яратиш ва жорий этишга, маҳсулотга энергия ва ресурс сарфини камайтиришга, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар, шу жумладан, тармоқлараро илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.
4.2.16.Замонавий корпоратив бошқарув усулларини эгаллаган, бозор шароитларида ишларни самарали ташкил эта оладиган муҳандис-техник ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.

5. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ, УНИ КУПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ

5.1. Жамиятнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади.
5.2. Жамият  устав  фондининг  миқдори  457 980 316 305 (тўрт юз эллик етти миллиард тўққиз юз саксон миллион уч юз ўн олти минг уч юз беш) сўмни ташкил қилади ва ҳар бирининг номинал қиймати 1 145 (бир минг бир  юз  қирқ  беш)  сўм  бўлган  399 982 809 (уч  юз  тўқсон тўққиз миллион  тўққиз  юз саксон икки минг саккиз юз тўққиз)  дона эгасининг номи ёзилган оддий акцияларга бўлинган.

а) Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш

5.3. Жамиятнинг Устав фонди қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши тўғрисидаги қарор жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
5.4. Жамиятнинг устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав фонди кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, жамиятнинг устав фондини кўпайтиришга йўл қўйилмайди.
5.5. Қўшимча акциялар Жамият томонидан Жамият уставида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.
5.6. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши томонидан ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ Жамиятнинг Кузатув кенгашига бундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
5.7. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.
5.8. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда Жамият уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.
5.9. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, Жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

б) Жамиятнинг Устав фондини камайтириш

5.10. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда Жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
5.11. Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга йўл қўйилади.
5.12. Жамият устав фондини камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори Жамият устав фондининг Жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.
5.13. Устав фондини камайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

6. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИ, УЛАРНИНГ НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ ВА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН АКЦИЯЛАР
 
6.1. Жамиятнинг акциялари- эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий акциялардир.
6.2. Акция бўлинмасдир. Агар акция умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.
6.3. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади.
6.4. Оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
6.5. Жамиятнинг оддий акцияларининг номинал қиймати 1 145 (бир минг бир юз қирқ беш) сўм.
6.6. Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.
6.7. Жамият  устав  фондини  кўпайтириш  мақсадида жойлаштирилган  акцияларига  қўшимча  равишда жойлаштиришга  хақли  бўлган  эълон  қилинган  акциялари миқдори  номинал  қиймати  1 145  (бир  минг  бир  юз  қирқ беш) сўм бўлган 730 801 191 (етти юз ўттиз миллион саккиз юз бир минг бир  юз  тўқсон бир)  дона  жами 836 767 363 695 (саккиз  юз  ўттиз олти миллиард етти юз олтмиш етти миллион уч юз олтмиш уч минг олти юз тўқсон беш) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий акциялардан иборат.

7. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

7.1. Жамиятнинг оддий акциялари эгаси қўйидаги ҳуқуқларга эга:
 Жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиш;
 ўзига таълуқли депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
 Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
 Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
 акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
 Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
 олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
 қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;  
 ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
 ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
 қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш;
 ўзга акциядорларнинг розилигисиз ўзига тегишли акцияларни учинчи шахсларга бегоналаштириш билан боғлиқ битимларни амалга ошириш;
 акциядорлар овоз беришда ўз позицияларини шакллантириш мақсадида акциядорлик келишувларини тузишлари мумкин.
7.2. Жамият акциядори Жамият акциялари берадиган ҳуқуқларни (ҳуқуқларнинг бир қисмини) қонунчиликда белгиланган тартибда ишончнома асосида ўз вакилига (вакилларига) бериш ҳуқуқига эга.
7.3. Жамиятнинг ҳар бир оддий акцияси унинг эгаси бўлмиш акциядорга бир хил хажмда ҳуқуқлар беради.
7.4. Оддий акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлар ушбу уставга мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.
7.5. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестиция воситачиси томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
7.6. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.
7.7. Акциядорлар мазкур Уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа хуқуқларларга ҳам эга бўладилар.
7.8. Миноритар акциядорлар асоссиз равишда хужжатлар талаб қилиш, конфиденциал маълумотлар ва жамиятнинг тижорат сирларидан фойдаланиш орқали жамият бошқаруви органлари фаолиятига ҳалал бермасликлари керак.

8. ЖАМИЯТ ФОЙДАСИНИ, ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

8.1. Амалдаги қонунчиликка асосан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан сўнг, Жамият фондларига ажратмалар бажарилади. Тақсимланмаган фойда Жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартибда ишлатилади.
8.2. Жамият акциядори (акциядорнинг вакили) қарори билан Жамиятнинг соф фойдаси ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратмалар ўтказиш йули билан, Дивиденд тўлаш фонди тузилиши мумкин. Жамиятнинг Дивиденд тўлаш фонди дивидендларни тўлаш учун маблағларни заҳиралаш ва кейинчалик акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ акциядорларга дивидендларни тўлаб бериш учун мўлжалланади.
8.3. Дивиденд Жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган  қисмидир. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.
8.4. Жамият акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.   
8.5. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
8.6. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
8.7. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
8.8. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.
8.9. Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.
8.10. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
8.11. Жамият қуйидаги ҳолларда дивидендларни тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли эмас:
- Жамият устав фондининг ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
- агар дивидендлар тўланадиган пайтда Жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки Жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;
- агар Жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди ва захира фонди суммасидан кам бўлса.
Ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, Жамият акциядорлари умумий йиғилиши қарорига кўра ҳисобланган дивидендлар акциядорларга тўлаши шарт.
8.12. Жамият дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади.
8.13. Дивидендларни тўлаш тартиби ва меъёрлари ушбу Устав ҳамда Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
8.14. Жамиятнинг хомийлик ва хайрия ёрдамлари учун ажратиладиган йиллик харажатлари миқдори олдинги (базис) йилда олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги шарт. Хомийлик ва хайрия ёрдамлари Жамият томонидан олдинги (базис) ҳисобот йилидаги соф фойда қисмида бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилган ҳолатларда амалга оширилади. Жамиятга берилган хомийлик ва бошқа хайрия ёрдамлари тўғрисида маълумот оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб сайтида берилиши шарт ва улар бўйича алоҳида ҳисобот юритилади.

9. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИНИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

9.1. Жамият фойдаси хисобидан:
- Захира Фонди;
- Дивидендлар тўлаш фонди;
- Жамият Кузатув кенгаши томонидан аниқланадиган, Жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни тузилади.
9.2. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Жамиятнинг захира фонди Жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, Жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.
9.3. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
9.4. Жамият Устав фондининг 15 (ўн беш) фоизи миқдорда Жамият захира фонди тузилади.
9.5. Жамият захира Фондига ушбу Уставнинг 9.4. бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5% миқдорида ажратмалар ўтказади.
9.6. Захира Фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.

10. ЖАМИЯТНИ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

10.1. Жамиятни бошқариш органлари қуйидагилардан иборат:
- Акциядорларнинг Умумий йиғилиши;
- Кузатув кенгаши;
- Ижроия органи.

11. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

11.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
11.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
а) Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
б) Жамиятни қайта ташкил этиш;
в) Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
г) Жамият Кузатув кенгашининг сони ва таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсациялар тўлаш;
д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
е) Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш;
ж) Жамиятнинг устав фондини камайтириш;
з) ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш;
и) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Жамият ижроия органининг фаолияти тартибини белгилаб берувчи Низомни тасдиқлаш;
к) Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. Тафтиш комиссияси аъзоларига мукофот ва компенсациялар тўлаш;
л) Жамиятнинг йиллик ҳисоботини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
м) аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
н) Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссияси хулосаларини эшитиш;
о) акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
п) акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
р) акциядорнинг Жамият акциялари ёки бошқа қимматли қоғозларини сотиб олишга доир имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
с) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
т) конунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;
у) конунчиликда назарда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;
ф) дивидендлар тўлаш тўғрисида қарорни қабул қилиш, акцияларнинг ҳар бир тоифаси ва тури бўйича дивиденд миқдори, тўлов шакли ва тартибини белгилаш;
х) қонунчиликда ва мазкур Уставда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
ц) Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
ч) ижроия органининг аффилланган шахслар билан битимлар ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини аниқлаш;
11.3. Агар Жамият акциядорлари реестрига мувофиқ, Жамиятнинг барча оддий акциялари битта акциядорга тегишли бўлса, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмайди. Ушбу устав ва қонунчилик билан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар Жамият акциядори (акциядорнинг вакили) томонидан якка тартибда қабул қилинади ҳамда ёзма шаклда расмийлаштирилади. Бунда қонунчилик билан белгиланган акциядорлар умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш тартибини ҳамда муддатларини белгиловчи қоидалари қўлланилмайди, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш муддатларига тааллуқли қоидалар бундан мустасно. Компанния акциядори томонидан ёзма қарор қабул қилиш учун акциядорлар умумий йиғилиши чақирилиши талаб қилинмайди. Жамият якка акциядорининг қарори ушубу акциядор (акциядор вакили) томонидан мустақил равишда, Жамият Кузатув кенгашининг ва (ёки) Бошқарувининг ёзма мурожаати асосида қабул қилиниши мумкин. Агар қабул қилиниши лозим бўлган қарор бўйича қонунчиликка ва ушбу уставга мувофиқ Жамият Кузатув кенгашининг тавсияси ёки Куатув кенгаш томонидан дастлабки тарзда маъқулланиши лозим бўлса, бундай қарорлар Жамият акциядори (акциядор вакили) томонидан шундай тавсиялар олинганидан сўнг ёки дастлабки тарзда маъқулланганидан сўнг қабул қилинади.
11.4. Жамият акциядори (акциядор вакили) томонидан, хар 01 июндан 31 июнга қадар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилади, бунда жамиятнинг Кузатув кенгашини ва Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамият Бошқарув Раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги хақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият Бошқаруви ва Кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва бошқа хужжатлари кўриб чиқилади.
11.5. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
11.6. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно:
 Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш ва тегишли ўзгартиришларни Жамият уставига киритиш;
 аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш.
11.7. Акциядорлар умумий йиғилишини ташкиллаштириш ва унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш, қонунчилик ва Комапниянинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.
11.8. Агар акциядорларнинг реестрига мувофиқ жамият акциядорлари биттадан ортиқ бўлса, жамият акциядорларининг умумий йиғилишини чақиришва ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини Жамият Кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
Умумий йиғилиш раиси йиғилишни аудио-видео ёзувга олиш ва интернет тармоғига чиқариш масаласини мустақил ҳал қилади.
Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин 90 (тўқсон) кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар ва соф фойдани тақсимлаш юзасидан таклифлар киритишга ҳамда жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
Акциядорлар (акциядор) жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

12. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

12.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, амалдаги қонунчилик ва Жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
12.2. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
а) Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият Бошқарувининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
б) Жамият акциядори томонидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш кунини белгилаш;
в) акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
г) Жамият акциядори томонидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинадиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
д) Жамият акциядорлар реестри тузиладиган санани белгилаш;
е) мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
з) аввал рўйҳатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
и) Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Бунда Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай тасдиқланиши лозим;
к) Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
л) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
м) Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
н) Жамият ижроия органини тузиш, Бошқаруви раиси ва аъзоларини лавозимга тайнлаш уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
о) Жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
п) корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
р) Жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва ички аудит ҳизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
с) Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан тавсиялар бериш;
т) Жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;
у) дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
ф) конунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш (йирик битим тузиш масаласи бўйича Жамият Кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала Кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин);
х) Жамиятнинг захира фонди ва бошқа фондларидан фойдаланиш (Дивиденд тўлаш фондидан ташқари);
э) конунчиликда назарда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;
ю) Жамиятнинг филиаллари, ваколатхоналари, шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш ва тугатиш;
я) Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
ў) акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган доирада ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартибини ва шартларини белгилаш (ушбу тартиб жамиятнинг веб-сайтида ошкор этилишини таъминлаш);
қ) жамият Кузатув кенгаши қошида Кенгаш, ижроия органи аъзолари, жамият ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш; ва
ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамият Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.
12.3. Жамият Кузатув Кузатув кенгашининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуҳукларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
12 апрелдаги №ПП-2884 Қарори, ушбу Устав ва Жамиятнинг ички хужжарлари билан белгиланади.
12.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият Ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
12.5. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, амалдаги қонунчилик ва мазкур Устав асосида акциядорларнинг умумий йиғилиш томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Агар Хукумат қарорлари билан бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг миқдор таркиби 6 (олти) кишидан иборат бўлади.
12.6. Жамият бошқаруви аъзолари ва бошқарув Раиси Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
12.7. Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши мумкин эмас.
12.8. Жамият Кузатув кенгашида Давлатнинг ишончли вакилининг фаолияти амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.
12.9. Давлат вакили лавозимига кўра Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлади,
у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).
12.10. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида ёки хукумат қарорларида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият Кузатув кенгашининг раиси Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.
12.11. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади ва акциядорлар умумий йиғилишларида раислик қилади.
12.12. Жамият Кузатув кенгаши Раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кенгаш аъзоларидан бири бажариб туради.
12.13. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг Раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари Кузатув кенгаш Раисининг ташаббуси билан ёки қўйидагилар талабига кўра чақирилади:
- Кенгаш аъзоларининг;
- Тафтиш комиссиясининг;
- Жамият Бошқарув Раисининг;
- ички аудит ҳизмати бошлиғининг;
- агар жамиятда жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) мавжуд бўлса, уларнинг талабига кўра;
- қонунчиликда ва мазкур Уставда кўрсатилган бошқа ҳолларда.
12.14. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум, Кузатув кенгашига сайланган аъзолар сонининг етмиш беш фоизини ташкил қилади.
12.15. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Мазкур Уставнинг 5.4, 5.7, бандларида ва 12.2 бандининг к), ф) қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан (якдиллик билан) қабул қилинади.
12.16. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас.
12.17. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
12.18. Жамият Кузатув кенгаши қарорлари билан Жамият акциядорлари таништирилиши мумкин. Жамият акциядорлари Жамиятнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлари билан ҳам танишишлари мумкин.
12.19. Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
12.20. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.
12.21. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
12.22. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Жамиятнинг ижроия органига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
12.23. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра, Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даврда ҳақ тўланиши ва Кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдори акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан белгилаб қўйилади.
12.24. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.
12.25. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Жамият ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ жавобгар бўладилар.
12.26. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

13. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

13.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик ижроия орган – Жамият Бошқаруви томонидан амалга оширилади. Бошқарув фаолиятига Жамият Бошқарув Раиси раҳбарлик қилади.
13.2. Жамият Бошқаруви 4 (тўрт) кишидан иборат бўлиб, Бошқарув раиси ва унинг 1 (битта) Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари ҳамда  2 (иккита) ўринбосарларидан иборат бўлади.
13.3. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилишининг ва Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалардан ташқари барча масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга.
13.4. Жамият Бошқаруви коллегиал ижроия орган асосидаги ижро этувчи орган ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
13.5. Жамият Бошқарув раиси ва аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва кейинчалик Кенгаш томонидан бир йиллик муддатга лавозимга тайинланади.
13.6. Жамият Бошқарув аъзолари Жамият Кузатув кенгаши томонидан қонунчиликда ва мазкур Уставда белгиланган тартибда бир йиллик муддатга сайланадилар (тайинланадилар). Жамият ижроия органининг бошқарув раисини тайинлаш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.
13.7. Жамият Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномаларини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси ёки Жамият Кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди.
13.8. Жамият ходимлари мазкур Уставга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамият Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини тузадилар.
13.9. Жамият Бошқарувининг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар Умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
13.10. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
13.11. Жамият Бошқаруви ушбу Устав, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Ижроия органи тўғрисида”ги Низом ва Кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланган “Узкимёсаноат акциядорлик жамияти раҳбариятининг функционал вазифалари тақсимланиши тўғрисидаги хужжат асосида иш олиб боради.
13.12. Жамият Бошқарувининг мажлиси зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Жамият Бошқаруви томонидан Кузатув кенгаши ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда Бошқарув мажлисида олдиндан муҳокама этилади. Бошқарувнинг фикри ҳақида Кузатув кенгашда ва Акциядорларнинг умумий йиғилишида Бошқарув Раиси ёки у томонидан ваколат берилган Бошқарув аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.
13.13. Жамият Бошқаруви мажлиси унинг кун тартибига киритилган масалаларни, агар мажлисда Бошқарув аъзоларининг 50 фоизидан ортиқ қисми қатнашса, ҳал қилишга ҳақлидир.
13.14. Жамият Бошқаруви мажлисида қарорлар мажлисда қатнашаётган Бошқарув аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бошқарув мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Бошқарувнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Жамият Бошқаруви Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади. Мазкур уставнинг 13.17. бандининг л) қисмида кўрсатилган масала бўйича қарор мажлисда иштирок этаётган Жамият Бошқаруви аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
13.15. Жамият Бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорга рози бўлмаган Бошқарув аъзолари ўз фикрларини Жамият Кузатув кенгашига билдиришлари мумкин.
13.16. Бошқарув мажлисида баённома юритилади. Баённома мажлисда иштирок этаётган Жамият Бошқарув аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади. Бошқарув мажлисининг баённомаси Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига, шунингдек аудиторга  уларнинг талабига кўра берилади.
13.17. Жамият Бошқарувининг мажбуриятлари ва ваколатларига қўйидагилар киради:
а) ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг мол –мулки ва пул маблағларини тассаруф этиш;
б) Жамиятнинг таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;
в) Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш, акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно;
г) Жамият шуъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиаллари учун мажбурий бўлган қарор, буйруқ ва фармойишлар чиқариш;
д) Жамият филиаллари ва ваколатхоналари низомларини тасдиқлаш ва уларгаба ўзгаритириш ва қўшимчалар киритиш;
е) Жамиятнинг таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
ж) Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
з) Жамиятнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
и) қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
к) Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кўра тақдим этиш;
л) ўз ваколати доирасида мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим тузиш (битим тузиш масаласида Жамият Бошқаруви якдиллигига эришилмаган ҳолларда битим тузиш тўғрисидаги масала Жамият бошқаруви қарорига мувофиқ Кузатув кенгаши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин);
м) Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Жамият Бошқаруви томонидан белгиланади;
н) ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг Умумий йигилишига ва Жамият Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
о) Жамият акциядорларининг Умумий йиғилишида ва Кузатув кенгаши мажлисларида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
п) ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш;
р) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш;
с) Жамиятнинг Бошқаруви, қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13.18. Жамият Бошқарув раисининг мажбуриятлари ва ваколатларига қўйидагилар киради:
а) ўзининг ваколатлари доирасида Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;
б) Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;
в) давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия хисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
г) Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлайди, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўради;
д) Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлайди;
е) Штатларни белгилайди, ходимларнинг штат рўйҳатини тасдиқлайди;
ж) Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари рахбарларини лавозимга тайнланди ва лавозимдан озод этади;
з) Жамият филиллари ва ваколатхоналари штат жадвалларини тасдиқлайди;
и) Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, давлат муассасалари, барча мулк шаклларидаги  корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
к) Банкларда ҳисоб рақамлар шу жумладан валюта ҳисоб рақамларини очади ва Жамиятнинг банк ва бошқа молия хужжатларида биринчи имзо ваколатига эга бўлади.
л) ўзининг ваколатлари доирасида, Жамият мижозлари, корхона ва ташкилотлар билан шартномалар ва контрактларни имзолайди ва битимлар тузади;
м) Жамият ходимларини ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қуллайди, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;
н) Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни беради;
о) Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
п) Жамият Бошқаруви раиси, қонунчилик, ушбу Устав ва Жамиятнинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13.19. Жамият Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.
13.20. Жамият Бошқарув раиси ва аъзолари Жамият ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ жавобгар бўладилар.
13.21. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.
13.22. Бошқарув Раисини лавозимидан бўшатиш (ваколатини тугатиш) ҳақидаги қарор Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан томонидан ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ Жамиятнинг Кузатув кенгашига бундай қарорни қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
13.23. Бошқарув аъзоларини лавозимидан бўшатиш (ваколатини тугатиш) ҳақидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
13.24. Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари томонидан ушбу Устав ва мехнат шартномаси шартлари кўпол равишда бузилса, ёхуд Жамият бизнес-режасининг тасдиқланган кўрсатгичларни бажарилиши бузилган ҳолларда ва уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида Жамиятга келтирилган зарарлари сабабли улар билан тузилган мехнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.
13.25. Жамият Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари ваколатлари муддатидан илгари тугатилган ҳолда уларнинг вазифасини вақтинча бажаришни Жамият Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ тайинланган шахс олиб бориши мумкин.
13.26. Акциядорлар умумий йиғилишида жамият акциядори (акциядорлари)нинг ишончли вакили сифатида иштирок этаётган Бошқарув раиси йиғилиш кун тартибидаги бошқарув раисини тайинлаш (сайлаш) масаласи бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
13.27. Жамият бошқаруви раиси хизмат сафарида, таътилда бўлганда ёки касаллиги туфайли ишда бўлмаган ҳолларда, унинг вазифасини бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бажаради, қолган ҳолатларда жамият бошқаруви раиси ушбу уставда белгиланган тартибда лавозимига тайинланади.

14. ЖАМИЯТНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
а) Тафтиш комиссияси

14.1. Тафтиш комиссияси Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши 3 (уч) кишидан иборат тафтиш комиссиясини 1 йил муддатга сайлайди.
14.2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс тафтиш комиссияси аъзолигига кетма-кет 3 мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
14.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари амалдаги қонунчилик ва мазкур Устави билан белгиланади.
14.4. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилади.
14.5. Ички аудит хизмати тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра Жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.
14.6. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
14.7. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, Жамият Кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
14.8. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:
- Жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
14.9. Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
14.10. Тафтиш комиссияси Жамият манфаатлари хавф остида қолиш холларида ёки мансаабдор шахслар томонидан суистеъмол қилиш холлари аниқланганда навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақиришга хақли.
б) Ички аудит хизмати

14.11. Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳисобдордир. Ички аудит хизмати аъзоларининг сони ва шахсий таркиби амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда ташкил этилади.
14.12. Ички аудит хизмати Жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис хужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек Жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди. Шунингдек ички аудит хизмати 50 фоиздан зиёд улуши Жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга оширади.
14.13. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

в) Аудиторлик ташкилоти

14.14. Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.
14.15. Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади.

15. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

15.1. Жамиятни қайта ташкил этиш (жумладан: қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш) ва тугатиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
15.2. Жамиятни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 49 – 52 моддалари, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 92 – 97 моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
15.3. Жамиятнинг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмаган ҳолда Жамият фаолиятини тугатишга сабаб бўлади.
15.4. Жамият қуйидаги ҳолларда тугатилади:
- Ихтиёрий равишда, акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ;
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ суд қарорига асосан;
- амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа сабабларга асосан;  
15.5. Жамиятни тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 53 – 56 моддалари, шунингдек “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонуннинг 98 – 101 моддаларига мувофиқ амалга оширилади.

16. ЖАМИЯТНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

16.1. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулки билан жавобгар.
16.2. Акциядорлар Жамият мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.
16.3. Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар Жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.
16.4. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.


17. УСТАВГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

17.1. Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши ва ўз ваколатлари доирасида Жамият Кузатув кенгаши томонидан Жамият Уставига киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг тегишли Давлат органида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
17.2. Жамият уставига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунчиликда белгиланган ҳолларда эса давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор этилган пайтдан эътиборан кучга киради.
17.3. Агар мазкур Уставни бирон бир қоидаси ўз кучини йўқотган бўлса, бу қоида бошқа қоидаларни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди.
17.4. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик хужжатларида мазкур уставда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатлари қоидалари қўлланилади.
17.5. Жамиятнинг ушбу Устави Давлат рўйхатидан ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳар Шайхонтахур тумани “Ягона Дарча Маркази” томонидан
2018 йил 16 майда №1405 сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган Жамият устави ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.


Абдуллаев Абдухашим Абдуллаевич
«O‘ZKIMYOSANOAT» АJ Бошқарув раиси